Ўзбекистонда пуллик магистрал йўллар қурилади

Фото: ТАСС/ Михаил Джапаридзе
Умумфойдаланишдаги муқобил йўллар бўлган жойларда пуллик магистрал йўллар қурилади. Уларда йўл қўйиладиган энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлади, фойдаланганлик учун ҳақ эса суткадаги вақтга қараб табақалаштирилади, деб ёзмоқда Norma.
Ҳукумат 2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш ниятида. Ҳозир улар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Пуллик автомобиль йўллари тармоғи барпо этилиши мамлакатимиз учун янги ҳолат, шу сабабли зарур норматив-ҳуқуқий базани яратиш талаб этилади. «Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш кўзланмоқда.
Пуллик йўллар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади. Бундай ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш лозим.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва ИИВ янги инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича инвестициявий мажбуриятларни қабул қилган ҳолда пуллик магистрал йўлларни қуриш учун ҳудудлар рўйхатини янги йилгача ишлаб чиқиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек 2019 йилда мамлакатнинг барча минтақаларида пуллик магистрал йўлларни босқичма-босқич жорий этиш бўйича янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқилади.
Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чимкент ва Ўзбекистон чегараси ўртасидаги йўл қисми пуллик бўлиши хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади
Жаҳон | 22:14
-
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09
-
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?
Жаҳон | 22:02
-
Зеленский Трампга Россия—Украина урушини тугатиш бўйича янги таклифлар юборилганини маълум қилди
Жаҳон | 21:23
Мавзуга оид

21:09 / 26.02.2025
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди

15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди

08:08 / 07.07.2023
1,1 млн гектар ерларни фойдаланишга киритиш концепцияси қабул қилинди

08:21 / 30.11.2021