АҚШда беш йил ичида биринчи марта электр стулдан фойдаланишди
АҚШнинг Теннесси штати пойтахти Нашвиллда 63 ёшли Эдмунд Загорски электр стул (Америкада ўлим жазосига ҳукм қилинганларни қатл қилиш учун қўлланиладиган мослама) ёрдамида қатл этилди. Бу ҳақда WSMV маҳаллий телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Загорски ўзи қатлнинг шундай турини танлаган. Унинг фикрича, бу усул ўлимга олиб келадиган инъекциядан кўра оғриқсизроқ. Ушбу шахс 1984 йилда, ўзидан гиёҳванд моддалар сотиб олишга уринган икки кишини ўлдиргани учун ўлимга маҳкум этилган.
Ушбу турдаги ўлим жазоси АҚШ беш йил ичида биринчи марта қўлланилди - охирги марта 2013 йилда Виргиния штатида ўлимга маҳкум этилган шахс электр стулда қатл этилганди. Теннессида бундай мослама 1960 йилдан буён ишлатилмаган.
Мавзуга оид
16:42
Ню-Йорк шаҳри расмийлари қурғоқчилик туфайли аҳолини сувни тежашга чақирди
17:45 / 02.11.2024
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30 / 02.11.2024
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48 / 02.11.2024