Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эшитдингизми? Хорижий валютани банкоматга қўясиз ва …. сўмга айирбошланади!
Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб 24/7 режимида, кеча-ю кундуз,ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини ишга тушираётганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.
Банк томонидан яна бир қулайлик яратилди - Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорига яқин худудда жойлашган 24/7 шохобчасида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи банкомат тўлиқ ишга туширилди.
Эндиликда мазкур шохобчадаги банкомат орқали фуқаролар, туристлар кеча-ю кундуз, куннинг исталган вақтида АҚШ долларини айирбошлаши мумкин!
Банк томонидан яна 19 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш имконини берувчи шундай банкоматлар харид қилинган бўлиб, яқин кунларда республиканинг турли худудларида жойлашган 24/7 режимида ишлайдиган шохобчаларда ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 24/7 шохобчалари замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланган.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Маълумот учун:
Телефон: 71 150-93-39
Веб-сайт:www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022