Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда “Толибон отаси” отиб кетилди
Фото: AP / Mohammad Sajjad
Покистон сенатининг собиқ аъзоси, “Толибон отаси” лақаби билан маълум бўлган Сами ал-Ҳақ 2 ноябрда Покистон шимолида отиб кетилди. Бу ҳақда ал-Ҳақнинг ўғлига иқтибос келтирган ҳолда Daily Pakistan нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, Сами ал-Ҳақ Равалпинди шаҳридаги уйида ўқотар қуролдан олинган жароҳат билан ўлик ҳолда топилган. Ҳужум қилган кишининг шахси номаълум.
Маълум қилинишича, ал-Ҳақ ўз лақабини “Толибон” ҳаракати асосчиси Муҳаммад Умар билан яқин алоқалари сабабли олган. У, шунингдек, сунний-девабандийларнинг сиёсий партияси JUI-S фракциясига бошчилик қилган.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
12:34 / 25.11.2025
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
14:48 / 22.11.2025
Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий келишувлар бўйича махсус вакил тайинлади
12:06 / 12.11.2025