Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда «ўта ақлли» одамхўр йўлбарс ўлдирилди
Фото: Twitter /ANI
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида T1 лақабли йўлбарс ўлдирилди. У кейинги икки йил давомида 14 кишини ўлдирган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Йиртқични қишлоқлардан бирида 2 ноябрь куни пайқаб қолишган. У турган жойга қуролланган гуруҳ етиб борган. Унга қарата ухлатувчи ўқ узилганидан сўнг йўлбарс одамлар томон ташланган. Йиртқич овчилар ўтирган машинага етиб келишига ўн қадам қолганида отиб ўлдирилган.
The Telegraph газетасининг ёзишича, йўлбарсни Асгар Али Хон исмли овчи отиб ўлдирган.
Овчи T1 тажовузкор, ақлли ва одамлардан умуман қўрқмайдиган йўлбарс бўлганлигини айтган.
«У инсон гўштини татиб кўрганидан сўнг одамларга худди маймун, эчки ёки бошқа қурбонлари каби қарайдиган бўлган. Шунинг учун у бизга ҳужум қилганида уни отиб ташлашга мажбур бўлдим», — деган Али Хон.
Йиртқични қидириш учун энг яхши мерганлар ва 200 нафар рейнжер, итлар ва филлар жалб этилган, аммо бир неча ой давомида уни топишнинг имкони бўлмаганди.
Олти ёшли йўлбарс 13-14 кишининг умрига зомин бўлган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025