Жаҳон | 19:51 / 04.11.2018
3060
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳукумати Brexit бўйича махфий келишув борлигини рад этди

Британия ҳукуматида гўёки расмий Лондон Европа Иттифоқидан Британияга Brexit’дан кейин маълум муддатга божхона иттифоқида қолишга имкон берадиган ён босишларга эришгани ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди. 

Ҳукумат вакили The Sunday Times нашри тарқатган бу ҳақдаги хабарларни “чайқовчилик” деб атаган.

“Бош вазир ЕИ билан бўлғуси муносабатлар бўйича музокараларда тараққиётга эришмоқчилигимизни ва ЕИдан чиқиш шартлари бўйича келишув 95 фоизга тайёрлигини аниқ тушунтирди. Музокаралар давом этмоқда”, деб қўшимча қилган манба.

Европа Иттифоқи билан божхона иттифоқида қолиш Британияга баъзи устунликлар, жумладан Ирландия билан чегарада катта кўламли чегара назоратини тиклашдан қочишга имкон беради. Ушбу масала ЕИ ва Британия ўртасида ҳал қилинмаган муаммолар рўйхатида қолмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид