Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон йирик ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда
Эрон қуролли кучлари 5 ноябрь куни кучга кирган АҚШ санкциялари ортидан "Велайет-97" деб номланган йирик ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда. Бу ҳақда Al-Sumaria телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, душанба куни бошланган икки кунлик машғулотларга Эрон армияси ва "ислом инқилоби қўриқчилари" Корпуси жалб этилган. Ҳарбийлар Эроннинг марказий, ғарбий ва шимолий қисмларидаги 500 квадрат метр майдонда машғулот ўтказмоқда. Маҳаллий ОАВнинг билдиришича, машғулотлар давомида Эронда ишлаб чиқарилган қуроллар, хусусан "Хордар-3" ракетадан мудофаа қилиш тизими ва "Талаш" зенит-ракета тизими синовдан ўтказилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни Вашингтон 2015 йилда Эрон билан тузилган келишувдан чиқишини маълум қилган ва янги санкциялар жорий этишини маълум қилганди.
Санкцияларнинг биринчи қисми 7 август куни, иккинчи қисми эса 5 ноябрь куни кучга кирди.
Мавзуга оид
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
10:48 / 17.07.2026
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:15 / 17.07.2026
Аҳмадинажод атрофидаги шов-шув: Исроил уни оғдириб олмоқчи бўлганми?
12:03 / 16.07.2026