Жаҳон | 18:44 / 05.11.2018
16200
1 дақиқада ўқилади

Коалиция Суриянинг Ҳажин шаҳрига ҳужум чоғида оқ фосфордан фойдаланди

Фото: AFP

АҚШ бошчилигидаги коалиция Суриянинг Ҳажин шаҳри бўйлаб авиазарба бериш чоғида оқ фосфордан фойдаланди, деб хабар берди SANA агентлиги.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. 

Коалиция худди шундай зарбаларни 13 ва 29 октябрь куни ҳам берганди. Ўшанда Пентагон вакили АҚШ Сурияда қандай қуроллардан фойдаланётганини ошкор қилмаслигини, аммо улар халқаро талабларга мувофиқ келишини билдирганди.

Фосфорли бомбалар оммавий қирғин қуроли ҳисобланиб, 1949 йилги Женева конвенциясига қўшимча протоколга кўра улардан фойдаланиш тақиқланган.

Мавзуга оид