Жаҳон | 21:30 / 06.11.2018
9509
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Эронга қарши санкциялари дунёдаги мувозанатни издан чиқаради – Эрдўған 

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини нотўғри деб атади. 

Эрдўғаннинг айтишича, ушбу санкциялар дунёдаги мувозанатни издан чиқаради. Туркия етакчиси АҚШ санкциялари халқаро ҳуқуқ ва дипломатия меъёрларига зид эканлигини таъкидлаб ўтган.

“Туркия халқаро даражадаги империализмга қарши”, деб қўшимча қилган Эрдўған. 

Туркия президенти, шунингдек, курд мудофаа отрядлари (YPG) жангариларининг Суриянинг Манжуб туманини патруллашда иштирок этишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтган. 

“Туркия бунга рози бўлмайди. Бу қадам Туркия-Сурия чегарасидаги вазиятни жиддий мураккаблаштиради”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид