Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эмомали Раҳмоннинг қудасининг ўғли милиционерни ургани учун қамалди
Тожикистонда Шохмансур тумани суди мамлакатнинг собиқ энергетика вазири, президент Эмомали Раҳмоннинг қудаси Шерали Гуловнинг фарзандларидан бири бўлмиш Диловар Гуловни бир йилга озодликдан маҳрум этди.
Диловар Гулов шу йилнинг 8 июль куни Душанбедаги «Галакси» ресторанидаги жанжалдан сўнг воқеа жойига етиб келган милиционерларга қаршилик кўрсатгани учун қўлга олинганди.
Гулов Тожикистон милицияси ходимларидан бири, 33 ёшли Дилшод Нарзуллозодани дўппослашда айбдор деб топилган.
Диловарга Тожикистон Республикаси Жиноят Кодексининг 237 моддаси («қуролдан фойдаланиб безорилик қилиш») моддаси бўйича айб қўйилган.
«Ҳа, урдим, лекин бунга ўша милиционернинг ўзи айбдор», деган Диловар Гулов 2 ноябрь куни бўлиб ўтган суд ишида.
Икки ёш фарзанди борлиги, чин дилдан пушаймонлиги ва жабрланувчидан узр сўрагани учун жазо енгиллаштириб берилган.
Мавзуга оид
10:39 / 11.03.2026
Тошкентда “Гелик”ни катта тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
16:18 / 04.03.2026
Йўл ўртасидаги жанжал воқеаси: ота ва ўғилга ҳукм ўқилди
19:33 / 24.02.2026
Шўрчидаги воқеа: апелляция суди қотилликни безориликка ўзгартирди
19:53 / 23.02.2026