Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Суперкубоги учун ўйин Саудия Арабистонида бўлиб ўтади
Италия Суперкубоги учун 2019 йил 16 январга белгиланган ўйин Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўтган мавсумда ҳам чемпионатда, ҳам кубоқда “Ювентус” ғалаба қилгани сабабли, Суперкубок учун Италия кубоги соҳиби “Ювентус” ва кубок финалчиси “Милан” курашади.
“Юве” ва “Милан” Италия Суперкубоги доирасида охирги марта 2016 йил Қатарда учрашган. Ўшанда Доҳадаги шайх Жассим бин Ҳамад номидаги стадионда пенальтилар сериясида ғалабани “Милан” қўлга киритган.
Италия Суперкубоги учун ўйинлар турли вақтларда АҚШ, Ливия ва Хитойда бўлиб ўтган. 2002 йил Ливия пойтахти Триполида ўтган учрашув мусобақа тарихида энг кўп томошабин – 88 минг мухлисни йиғган.
“Милан” ва “Юве” Суперкубок баҳсларида энг унвондор жамоалар ҳисобланади. Иккала жамоа ҳам бу унвонни 7 мартадан қўлга киритган.
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
23:45 / 06.10.2025
«Барселона» ва «Милан»га чемпионат ўйинларини хорижда ўтказишга рухсат берилди
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025