Жаҳон | 15:50 / 06.11.2018
5769
1 дақиқада ўқилади

Uber ноодатий хизматни таклиф этмоқда

Фото: REUTERS

АҚШнинг халқаро такси хизмати Uber​ Британия пойабзал ишлаб чиқарувчи Charlotte Olympia​ билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Эндиликда Uber бренди остида аёллар пойабзали савдо расталарида пайдо бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Метро нашри.

Компания баланд платформали олтин сандаллар ва Uber​ shoes​ бренди билан ишлаб чиқарилаётган баланд пошнали пойабзалларни оммага намойиш этди.

Пойабзал бор-йўғи 14 жуфт ишлаб чиқарилди ва фақат Лондоннинг Harvey Nichols Knightsbridge​ дўконида 15 ноябрга қадар сотилиши айтилмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, унинг нархи 695 фунт стерлинг этиб белгиланган. Бир жуфт оёқ кийим сотиб олган харидорнинг Uber​'даги ҳисобига автоматик тарзда 500 фунт стерлинг маблағ ўтказилади ва мижоз бу пулларни такси хизматидан фойдаланиш учун ишлатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Uber​ 2019 йилдан ўз дронларини ишлаб чиқариш ва 2021 йилдан уларни тижорат мақсадларида ишга туширишни режалаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид