Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эроннинг Чобохор портини санкциялар остидан чиқарди
Фото: Dailyhunt
АҚШ Эроннинг Афғонистон ва Ҳиндистон томонидан энергия захираларини ташиш учун ишлатилувчи Чобохор портини санкциялар таъсири остидан чиқарди.
“Давлат котиби узоқ мулоҳазалардан кейин Афғонистон томонидан носанкциявий маҳсулотларни ташиш учун қўлланувчи Чобохор порти ва у билан боғланадиган темир йўл қурилишини санкциялар остидан чиқаришга қарор қилди”, дейилган АҚШ давлат департаменти хабарида.
“АҚШ президентининг Жанубий Осиёдаги стратегияси Афғонистон иқтисодиёти ўсишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ҳиндистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Биз бу сиёсат доирасида Эронга максимал босимни сақлаб қолган ҳолда ушбу икки давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятидамиз”, деб қўшимча қилинган давлат департаментида.
Мавзуга оид
14:58
Немисларнинг кўпчилиги Россиядан кейин АҚШни тинчликка энг катта таҳдид деб ҳисоблайди
10:20
АҚШ Тинч океанида наркосавдогарларга тегишли деб айтилган кемага зарба берди
09:09
АҚШ Россиянинг “яширин флоти”га алоқадор танкерни қўлга олди
08:36