Жаҳон | 07:28 / 07.11.2018
7716
1 дақиқада ўқилади

Польшада НАТОнинг йирик машғулотлари бошланмоқда

Фото: CC BY 2.0 / U.S. Army photo/ Spc. Hubert D. Delany III /

Польшада 7 ноябрда НАТОнинг Anakonda-2018 деб номланган йирик машғулотлари бошланади. Польша қуролли кучлари учун бу 2018 йилдаги энг йирик машғулотлар бўлади.

Машғулотларда НАТОнинг 10 давлати ҳарбийлари иштирок этади. Машғулотлар Польша ва Болтиқбўйи давлатлари полигонларида, Болтиқ денгизи ҳаво ва сув ҳудудида ўтади. Машғулотлар илк бор Эстония, Литва ва Латвия ҳудудларида ўтади.

Польшалик ҳарбий раҳбарларнинг айтишича, машғулотлар бирор-бир давлатга қаратилмаган. Бироқ кўплаб ҳарбий экспертларнинг фикрича, ушбу машғулотлар НАТОнинг Беларусь ва Россиянинг “Ғарб-2017” машғулотларига жавоби ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид