Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Трамадол» сотувчилари қўлга олинди
Маълумот берилишича, 30 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида пойтахт ИИББ ходимлари томонидан 28 ёшли В. Б. қўлга олинган. Унинг ёнидан 8 дона «Трамадол» дори воситаси таблеткалари топилган.
2 ноябрь куни ИИББ ходимлари томонидан Олмазор туманида «Трамадол» дорисини сотишда гумонланиб 29 ёшли М. М. ушланган. Унинг автомобили текширилганида машина салонида эркин сотиш тақиқланган 23 қути «Трамадол» дори воситаси борлиги аниқланган.
Бундан ташқари Чилонзор туманида гиёҳвандлик воситаларини сақлашда гумонланиб 32 ёшли Э. Ш. тўхтатилган. Унинг ёнидан 50 дона «Трамадол» таблеткаси топилган.
Қайд этилишича, юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026