Жаҳон | 09:30 / 08.11.2018
7747
1 дақиқада ўқилади

Мексика пойтахтидаги йирик автоҳалокат 7 кишининг умрига зомин бўлди 

Фото: Impacto

7 ноябрь кечки пайт Мексика пойтахти Мехикодаги серқатнов пуллик трассада юз берган автоҳалокатда 7 киши ҳаётдан кўз юмди, 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Impacto портали маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида 12 та автомобил тўқнашиб кетган. Автоҳалокат Мехико-Толука трассасида тормози ишламай қолган юк машинаси йўлида учраган 10 дан кўпроқ машинани уриб кетгани оқибатида содир бўлган. 

Таъкидланишича, 20 га яқин киши автомобиллари ичида қолиб кетган, қутқарувчилар уларни чиқариб олиш ишларини олиб боришган. Автоҳалокат оқибатида йўл тўсилиб қолган, ҳайдовчиларга бепул йўл орқали юриш айтилган.

Мавзуга оид