Жаҳон | 15:00 / 08.11.2018
4260
1 дақиқада ўқилади

Остонадаги КХШТ саммитида ташкилотнинг янги бош котиби сайланади

Юрий Хачатуров/Фото: РИА Новости

Остона шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтмоқда. Саммитда Арманистонда конституцион тузумни ағдаришда айбланаётган Юрий Хачатуров ўрнига ташкилотнинг янги бош котибини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Саммитда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Белоруссия президентлари ва Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчиси иштирок этади.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг билдиришича, КХШТ етакчилари тор доирада ташкилотнинг янги бош котибини сайлаш масаласини муҳокама қилишади.

Илгари КХШТ бош котиби лавозимини эгаллаб турган Юрий Хачатуров вазифасидан озод қилинган, унинг вазифасини бош котиб ўринбосари Валерий Семериков вақтинча бажариб турибди. Хачатуровга нисбатан Арманистонда конституцион тузумни ағдариш айблови бўйича иш очилган.

Хачатуров гаров эвазига озодликка чиқарилган. Арманистон КХШТга аъзо давлатларга ташкилот бош котибини алмаштиришни таклиф қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид