Жамият | 23:10 / 08.11.2018
17647
2 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида 5 киши ис газидан заҳарланди

Тошкент туманида жорий йилнинг 7 ноябрь куни «Ойдинҳаёт» МФЙда яшовчи К.И. исмли аёлнинг уйи ертўласига ўрнатилган Нефит русумли иситиш печи мўрисидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ва бирга яшовчи қизи, икки нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 2018 йил 7 ноябрь кунида «Себзор» МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабабли ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М. кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 2018 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида Ўзбекистонда ис гази билан боғлиқ 32 ҳолатда 53 киши жароҳатланган, 35 киши вафот этган. Сўнгги шов-шувли воқеа 31 октябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида юз берди — бир кечада бир оиланинг тўрт фарзанди ис газидан ўткир заҳарланиб вафот этди.

Мавзуга оид