Афсонавий боксчи Феликс Савон ҳибсга олинди – ОАВ
Бокс бўйича уч карра Олимпия чемпиони, кубалик Феликс Савон ўз юртида балоғатга етмаган болани зўрлашда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Куба ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Boxing Scene портали хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 51 ёшли собиқ боксчи бир оиланинг шикоятидан кейин ҳибсга олинган. Ота-онанинг таъкидлашича, Савон уларнинг 12 ёшга етмаган фарзандини зўрлаган.
Савон 30 сентябрда ҳибсга олинган, бироқ ҳукумат бу воқеани овоза қилишни истамаяпти.
Таъкидланишича, бу Савоннинг биринчи шундай қилмиши эмас, ҳукумат миллий қаҳрамоннинг шаънига доғ туширишни истамай, унинг аввалги шундай жиноятларини яшириб келган.
Савон спорт фаолиятини 2001 йилда якунлаган. У уч марта Олимпиада олтин медалини қўлга киритган тарихдаги 3 боксчидан бири ҳисобланади. Бундай натижага ўз вақтида яна бир кубалик боксчи Теофило Стивенсон ва венгриялик Ласло Папп эришган.
Феликс 91 кг гача вазн тоифасида Барселона (1992), Атланта (1996) ва Сиднейдаги (2000) Олимпиадаларда зафар қучган.
Эътиборлиси, ҳамюртимиз Руслан Чагаев 1997 йилги жаҳон чемпионатининг финалида айнан Савонни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганди.
Мавзуга оид
14:18
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024
Кубадаги 70 фоиз аҳоли пунктида электр таъминоти тикланди
12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда
08:50 / 21.10.2024