Хитойда ШҲТнинг илк ёшлар ассамблеяси очилди
Хитойнинг Дунфан шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ёшлари вакилларининг “ШҲТ ёшлари террорчилик ва экстремизмга қарши” шиори остидаги илк ассамблеяси очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари замонамизнинг долзарб масалалари, жумладан террорчилик, экстремизмга қарши кураш ва ШҲТ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилишади.
“Бугун аҳамиятли кун – ШҲТ тарихида янги саҳифа очилмоқда. Дўстлик ва ШҲТ давлатлари ривожланишига ўз улушини қўшишга интилиш руҳи билан бирлашган сиз ёшлар, Дунфанда ўзингизнинг “Шанхай руҳи”га қатъий содиқлигингизни тасдиқлагани йиғилдингиз”, деб айтган маросим очилишида ШҲТ бош котиби Рашид Алимов.
Алимов замонавий дунёда ёш авлод кўп сондаги хавфлар, жумладан террорчилик, экстремизм, жаҳон иқтисодиётидаги нобарқарорлик, ижтимоий муаммоларнинг кескинлашуви каби хавфларга тўқнаш келаётгани таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, “Шунга қарамай, ёшлар чақириқ ва синовларга қўрқмасдан пешвоз чиқмоқда, яратувчанлик ёндашувини кўрсатмоқда, жамият ҳаётини яхшилашга қаратилган янги ғояларни фаол илгари сурмоқда”.
Ассамблея 9-11 ноябрь кунлари ШҲТнинг Пекиндаги котибияти, ШҲТ давлатлари ёшлар лигаси ва Дунфан шаҳри раҳбарияти кўмагида бўлиб ўтади. Унда ШҲТ Ёшлар кенгаши миллий қисмлари, ШҲТ котибиятидаги Ёшлар лигаси ва ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этади.
Рашидовнинг айтишича, ёшлар ҳақида қайғуриш халқаро террорчилик, экстремизм ва жаҳон иқтисодиёти нобарқарорлиги шароитида ШҲТнинг устувор вазифаси ҳисобланади.
“Замонавий хавфлар, халқаро террорчилик ва экстремизм, жаҳон иқтисодиётидаги турбулентлик ва ижтимоий муаммоларнинг кескинлашуви – бу ва бошқа омиллар ёшлар тўқнаш келаётган чақириқларни кескинлаштиради”, деб айтган ШҲТ бош котиби.
Алимовнинг таъкидлашича, “Ёшларнинг жиноий фаолиятга жалб қилиниши жамиятда ўрнатилган анъанавий тартиб-қоидаларга путур етказади, ёш авлодни муносиб келажакка умиддан маҳрум қилади. Бироқ “Шанхай руҳи” билан бирлашган ёшлар бузғунчи кучларга қатъий қаршилик кўрсатишга, террорчилик, экстремизм ва ҳуқуқий нигилизм ёт ғояларининг тарқалишига қарши курашувчи улкан кучга айланишга қодир”.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023