Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда, жумладан, тиббий суғурта масаласига ҳам тўхталиб ўтилган.
«Бугунги кунда барча ривожланган давлатларда мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилган. Бу орқали бюджет харажатларини камайтириш, тиббий хизмат сифатини оширишга эришилган», — деб ёзади Президент матбуот хизмати.
Йиғилишда 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил апрелида Ўзбекистонда «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши маълум қилинганди.
2018 йилнинг сентябрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Жанубий Корея Ўзбекистонга мажбурий тиббий суғурта тизимига ўтишда кўмаклашиши ҳақида маълумот берганди. У ўз интервьюсида мажбурий тиббий суғурта соҳасида жаҳон тажрибасини Ўзбекистон шароитларига мослаштириш зарурлиги ҳақида гапирганди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Дортмунд"га жавобсиз тўртта гол урди, "ПСЖ" "Астон Вилла" устидан ишончли ғалабага эришди
Спорт | 02:04
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
Мавзуга оид

16:56 / 27.11.2024
ССВ: Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради

22:57 / 04.09.2024
Тиббий суғурта доирасида тиббий хизмат кўрсатиш ва дори бериш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади

18:56 / 04.07.2024
Вазир: “Йил охиригача электрон рецепт тизимини йўлга қўямиз”

12:24 / 22.05.2024