Жамият | 12:15 / 10.11.2018
16747
2 дақиқада ўқилади

Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатовнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда “Telegram” мессенжеридаги рақамига  мурожаат йўллаб, шахсан қабул қилишни сўраган фуқаролар учун бугун ҳокимлик биносида навбатдаги қабул ўтказилди. Бу ҳақда ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят, тегишли туман ҳокимликлари мутасаддилари, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими 38 нафар фуқаронинг ички йўлларни таъмирлаш, йўловчи ташиш транспортлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уй-жой билан таъминлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, алимент ундириш, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид