Технология | 11:28 / 10.11.2018
11976
1 дақиқада ўқилади

Hyundai ўзининг янги кроссоверига ном танлади

Фото: Hyundai

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ўзининг янги флагманига берилган номни расман эълон қилди. Демак, танишинг, 28 ноябрда Лос-Анжелес автокўргазмасида Hyundai Palisade тақдимоти бўлиб ўтади. У Kia Telluride йўлтанламасининг сафдоши ҳисобланади. Янги автомобиль расман Santa Fe XL ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бироқ унга нисбатан даража жиҳатидан баландроқда жойлашади. 

Hyundai Palisade Лос-Анжелеснинг соҳилбўйи ҳудуди ҳисобланувчи Pacific Palisades шарафига шундай номланмоқда. Ишлаб чиқарувчига кўра, кроссовер экстерьери хавфсизлик тимсоли бўлади. Бу ёш фарзандларни вояга етказаётган оилалар учун жуда муҳим сифатдир. Бундан ташқари, кроссовер дизайни ҳам бошқа Hyundai кроссоверларидан фарқланади.

Фото: Depositphotos

Дастлабки маълумотларга биноан, Hyundai Palisade саккиз ўринли Kia Telluride платформасида барпо этилади. Унга V6 двигатели, олди етакчи бўлган ёки барча ғилдираклар етакчи бўлувчи узатмалар қутиси ўрнатилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид