Ўзбекистон | 15:34 / 10.11.2018
41788
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда яна бир туман ҳокими ўзгарди

Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Маълумотларга кўра, навбатдан ташқари сессияда Президент администрацияси вакиллари, вилояти ҳокими в.б. Баҳодир Пўлатов, вилоят ва туман давлат идоралари ходимлари иштирок этган. 

Баҳодир Пўлатов
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, мажлис қатнашчилари ташкилий масалани муҳокама қилишган. Туман ҳокими Ибатов Бахтиёр бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимини тарк этган. Туманга вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари Усмон Туробов раҳбарлик қиладиган бўлди. 

Ибатов Бахтиёр
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Усмон Туробов
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни ҳам бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Сурхондарёга ташриф буюрган ҳамда видеоселектор йиғилишида ташкилий масалаларни кўриб чиқишган эди. 

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ҳамда вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилган эди. 

Сурхондарё вилоят прокурори, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси собиқ раҳбари Раҳматулла Ғаффоров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларига тайинланган эди. 

Мавзуга оид