Жамият | 08:31 / 10.11.2018
14485
5 дақиқада ўқилади

Вазирлик маълумоти: Олтиариқдаги стадион бузилмайди

Ноябрь ойининг биринчи куни KUN.UZ сайтида Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги марказий футбол стадиони туман ҳокими қарорига асосан бузилаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Таҳририят ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган мақола ва видеолавҳада 1966 йилда халқ  томонидан ҳашар йўли билан қурилиб, 2013 йили Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағига қайта қурилган, Олимпия стандартларига тўлиқ жавоб берувчи аренани туман ҳокимининг “Давлат стандартларига тўғри келмагани сабабли стадионни қайта мослаштириш учун ишчи гуруҳи тузилсин” мазмунидаги қарорига асосан бузилаётгани таҳлил қилинган.

Видеолавҳада, шунингдек, мутасаддилар томонидан стадион билан биргаликда миллий мероси бўлган чинорлар, оталар чойхонаси ҳам бузилиб, туман деҳқон бозорининг реконструкция қилиш натижасида жойсиз қолган савдогарлар учун ер майдони сифатида берилаётгани ҳақида сўз юритилган эди.

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш (tas-ix)

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг футбол спорт тури бўйича мураббийи Хайрулло Мирзажонов билан бўлган суҳбат давомида мураббий Олтиариқдаги футбол майдони бугун ҳаваскор ва профессионал спортчиларнинг севимли маскани, қатор юлдузларни кашф этган даргоҳ эканлиги, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасининг бир қисми бўлган майдонга туман мутасаддилари турли тадбирлардагина келиши, бошқа вақт эса бу майдон БЎСМ томонидан фойдаланишга яроқли ҳолда ушлаб турилишини ҳақида сўзлаганди.

Мақола эълон қилинганидан сўнг, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги KUN.UZ сайтига мазкур муаммо вазирлик томонидан ўрганиб чиқилиб, бартараф қилингани ҳақида маълумот берди.

“Олтиариқ туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби балансидаги футбол ўйингоҳи 2015 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қуриб фойдаланишга топширилган.

Ҳозирда ушбу спорт мактабида 1040 нафар бола мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандида ҳудудий ҳокимликларга спорт таълим муассасалари ва мажмуалари ихтиёридаги ер майдонларини (очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотларини) тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилишига қатъий риоя қилиш вазифаси юклатилган.

Шунга мувофиқ, Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи С.Деҳқонова томонидан 2018 йил 3 октябрда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Х.Ниёзовга 1135-сонли хат юборилган бўлиб, унда спорт иншоотига ўзгартириш киритиш ва унинг архитектура кўринишига қўшимча киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилиши лозимлиги ҳақида маълум қилинган.

Мазкур мурожаатга жавобан, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими жорий йил 29 октябрдаги 1945/1-сонли хати билан Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига тумандаги “Марказий ўйингоҳ” бош режаси ўзгаришсиз қолдирилгани, ўйингоҳ ҳамда унга ёндаш “Истироҳат боғи” ҳудудидан автомобиль йўли ўтмаслигини маълум қилган.

Шунингдек, туман ҳокимининг 2018 йил 22 июндаги “Марказий деҳқон бозори ҳудудидаги бузилишга тушган тадбиркорларга тегишли бўлган савдо дўконлари кўчирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 май кунги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида”ги 97-сонли қарори ижрочини таъминлаш тўғрисида”ги
2001-сонли қарори туман ҳоким 2018 йил 31 октябрдаги 3471-сонли қарори билан бекор қилинган.

Айни кунларда Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммалаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилган бўлиб, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан республикамиздаги мавжуд спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларни моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда вазирлик аҳолига спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит яратиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Шу ўринда спорт иншооти тақдирига бефарқ бўлмаганликлари учун KUN.UZ сайти ижодкорларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.

KUN.UZ таҳририяти, таҳлилий мақолага ўз муносабатини билдириб, мавжуд муаммони ижобий ҳал этган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.  

Элмурод Эрматов тайёрлади

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти