Ўзбекистон | 12:55 / 12.11.2018
9518
1 дақиқада ўқилади

AirClad Ўзбекистонга мобил мини-меҳмонхоналар бўйича таклиф билан чиқди

Фото: AirClad

AirClad компанияси Ўзбекистонга мобил мини-меҳмонхоналар ишлаб чиқариш лойиҳасини таклиф қилмоқда, дея хабар берилган «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» кўрсатувида.

Spot’нинг ёзишича, лойиҳа анъанавий иншоотлардан фойдаланиш имконияти бўлмаган ҳолда, мамлакатнинг чекка ҳудудларида сайёҳларни жойлаштиришга бўлган юқори талабни қондириш учун меъморий ечим сифатида ишлаб чиқилган.

Фото: AirClad 

Хабар қилинишича, компания томонидан ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар ва тизимлар бошқа мақсадларда қайта ишлатилиши ҳам мумкин.

«Air Clad лойиҳа тасдиқланадиган бўлса, биноларни қуриш, йиғиш ва фойдаланиш бўйича барча керакли муҳандислик-техник ҳужжатларни тақдим этишга тайёр», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид