Жаҳон | 08:37 / 12.11.2018
11767
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Саудия шаҳзодасига яқин шахслар «душманларнинг» ўлдирилишини муҳокама қилишган

Фото: AFP/Getty Images

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга яқин бўлган мамлакат махсус хизматлари ходимлари Ар-Риёд «душманларининг» ўлдирилиши эҳтимолини муҳокама қилишган. Бу ҳақда манбаларга таянган ҳолда The New York Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, шаҳзодага яқин шахслар хусусий компаниялар ёрдамида Эрон расмий шахсларини буюртма асосида ўлдиришни муҳокама қилишган.

Таъкидланишича, махсус хизматлар ходимлари Теҳрон иқтисодиётини Ар-Риёд манфаатлари йўлида беқарорлаштириш эҳтимолини ўрганишган.

Шу билан бирга, бундай муҳокамалар 2017 йилнинг март ойида ўтказилгани айтилади.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу учрашувлардаги иштирокчилардан бири саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

Мавзуга оид