Россия «Толибон» билан музокараларга тушунтириш берди
Афғонистонда тинчликка эришиш учун «Толибон» ҳаракати вакиллари билан алоқалар ўрнатишда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, РФ ТИВ иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг Москва шакли иккинчи йиғилиши давомида толиблар Америка томони билан ўндан ортиқ ёпиқ учрашувлар ўтказганликлари ҳақида айтишган. «Бу нормал ҳолат, ушбу майдонда таъсири баланд ўйинчилар ҳар икки томон билан маслаҳатлашишга ҳаракат қилишади, бунда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ», - деди у.
Кабуловнинг айтишича, Россия толибларнинг сиёсий жараёнда иштирок этишига қарши эмас, дея таъкидлайди ТАСС. «Толиблар ўзлари музокараларнинг тўлақонли иштирокчилари бўлишлари кераклигини айтишмоқда, биз бунга қарши эмасмиз. Бу афғон халқининг суверен ҳуқуқидир», - дея маълум қилди у.
Афғонистон бўйича учрашув 9 ноябрь куни Москвада ёпиқ шаклда ўтказилди. «Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий идорасидан келган делегация илк бор унда иштирок этди. Афғонистондан Олий тинчлик кенгаши қатнашди, у, мамлакат ТИВдан таъкидлашларича, ҳукумат номидан бормаган.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024
Россияда ўзбек диаспораси етакчиси ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумон қилинмоқда
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
23:19 / 03.10.2024