Жаҳон | 14:02 / 12.11.2018
26095
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик 300 минг рубль тўламагунча мамлакатдан чиқарилмади

Фото: Анна МИРОНОВА

Астраханда эркак киши Ўзбекистондаги оиласи ёнига ҳеч қандай муаммоларсиз бориш имкониятига эга бўлиш мақсадида 300 минг рублдан (4,4 минг АҚШ доллари) кўпроқ пул тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда AN хабар қилмоқда.

Черноярский туманида истиқомат қилувчи шахс кредит ташкилотига катта миқдорда пул қарз бўлиб қолган.

«Эркак қарзини ўз ихтиёри билан тўламаган, шунинг учун суд ижрочиси мажбурий тартибда унинг пенсиясидан пулнинг бир қисмини ушлаб қолди. Шунингдек, ушбу шахсга Россиядан ташқарига чиқиш ҳуқуқи чеклаб қўйилди. Қарздор оиласини кўриб келмоқчи бўлганида, уни чегарадаги ўтказиш пунктида ушлашди. Сафар амалга ошмай қолди», - дейилади нашр хабарида.

Таъкидланишича, қарздор кредит қарзини тўла ҳажмда, шу жумладан, ижро йиғими саналган 22 минг рубл (325 АҚШ доллари)ни тўлаб берган ҳамда шундан сўнг Ўзбекистонга жўнаб кетган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид