Фан-техника | 19:44 / 13.11.2018
15033
1 дақиқада ўқилади

Янги iPhone учун бир ванна танга тўланди

Фото: www.apple.com

Москвадаги re:Store дўкони ходимларидан бири 12 ноябрь кечки вақт дўконда антиқа ҳолат кузатилгани ҳақида маълум қилди. Гап шундаки, бир неча киши дўконга харид қилгани бир ванна танга пул билан келишган. Улардан бири бу пулга нархи 100,99 минг рубль бўлган янги iPhone XS смартфонини сотиб олган. 

Тангаларни санаш 2 соат вақт олган. Тегишли пул санаб олингач, ваннада яна тангалар қолган. Антиқа харидорлар ваннани қолган пул билан бирга ўзлари билан олиб кетишган.

Фото: РИА Общество

 

Мавзуга оид