Ўзбекистон | 08:05 / 13.11.2018
2586
1 дақиқада ўқилади

Италия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келади

Фото: Formiche.net

2018 йилнинг 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегация келади.

ТИВ хабарига кўра, ташриф дастуридан ташқи ишлар, ташқи савдо вазирликлари, инвестиция, туризмни ривожлантириш давлат қўмиталарида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Италия делегацияси вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида ҳам иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид