Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада бош вазири Қошиқчи иши бўйича аудиоёзувлар борлигини тасдиқлади
Канада бош вазири Жастин Трюдо саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан аудиоёзувлар борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Канада махсус хизматлари ушбу материаллар билан танишиб чиққан.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Канада Қошиқчи иши бўйича Туркия билан ҳамкорлик қилмоқда.
Трюдонинг билдиришича, бир неча ҳафта олдин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди ва Парижга ташрифи давомида қисқача мулоқот ўтказди, унда Туркия раҳбарига «Қошиқчи билан боғлиқ вазиятга муносабат билдиришдаги қатъийлик учун» миннатдорчилик билдирди. Трюдонинг сўзларига кўра, Канада бошқа давлатлар билан бу ҳодисани тергов қилиш ва қотилликда айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия шаҳзодасига яқин шахслар «душманларнинг» ўлдирилишини муҳокама қилишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:50 / 16.05.2026
Франция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошлади
12:01 / 10.03.2025
“Трампнинг сиёсатдаги “қиморбозлигини” Канада тушунолмаяпти” – АҚШ барибир савдо божларини жорий қилди
00:26 / 06.03.2025
Трамп Канада товарларига божлар жорий этилганидан кейин Трюдо билан қўнғироқлашди
23:56 / 04.03.2025