Жаҳон | 08:28 / 13.11.2018
14371
1 дақиқада ўқилади

Манба: Тожикистонда россиялик ҳарбийларга қарши қаратилган теракт олди олинди  

Фото: Sputnik / Искандар Аминов

Тожикистон махсус хизматлари Россия ҳарбий базаси ва ҳарбийлар фарзандлари таълим оладиган рус мактабида терактлар амалга оширишга тайёргарлик кўриш гумони билан 12 кишидан иборат гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги манба маълум қилган.

“12 кишидан иборат жиноий гуруҳ ИШИД топшириғига кўра Россияга қарашли 201-ҳарбий базанинг назорат-ўтказиш пункти ва Россия мудофаа вазирлигининг Душанбедаги мактабида теракт содир этмоқчи бўлган”, деб маълум қилган манба.

Манба маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари 4 ноябрда Душанбедаги квартиралардан бирида тўпланганда қўлга олинган.

Бироқ ҳарбий база қўмондонлиги маҳаллий ҳукуматдан террорчиларнинг қўлга олингани ҳақида расмий огоҳлантириш олмаган. Маҳаллий ОАВда бу ҳақда эълон қилинган хабар текширилмоқда, база эҳтиёт чораси сифатида кучайтирилган тартибга ўтказилган. 

Мавзуга оид