Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Хитойдан аниқ таклифлар талаб қилмоқда
Фото: AFP 2018 / Wang Zhao
Вашингтон савдо музокаралари қайта бошланишидан олдин Пекиндан аниқ таклифларга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Хитой Қўшма Штатларнинг «босими»га фаол қаршилик кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, Пекин музокараларга қадар АҚШ билан битим бўйича таклифларни илгари суриш ниятида эмас, сабаби ўз устунлигини йўқотиб қўйишдан хавфсирамоқда.
Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати Пекин Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасидаги учрашув олдидан Вашингтоннинг талабларига ён босишига умид қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитой бўйича янги топшириқ берганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп вазирлар маҳкамасига Хитой билан савдо келишуви ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилган.
Таъкидланишича, Трамп Аргентинадаги G20 саммитида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан келишувга эришишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан, у асосий вазирларга савдо келишуви учун эҳтимолий шартлар ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026