Жаҳон | 13:10 / 14.11.2018
22119
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Роғун ГЭС биринчи агрегати тайёр. У 16 ноябрда ишга туширилади

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Роғун ГЭСнинг қурилаётган тўғонида йиғилган сув ҳажми гидростанция биринчи навбатини ишга тушириш учун етарли. Бу ҳақда «Роғун ГЭС» ОАЖ етакчи муҳандиси Саидшо Охунов «Авеста»га берган интервьюсида маълум қилди.

С.Охуновнинг сўзларига кўра, Роғун ГЭС тўғонининг баландлиги бугунги кунда 75 метрдан ошди. Сув омборидаги сув ҳажми 214 миллион кубометрни ташкил қилади.

«Бу сув миқдори ГЭС биринчи агрегатини ишга тушириш учун етарли, гидростанция иккинчи босқичини ишга тушириш жадвалга мувофиқ амалга оширилади ва 50 фоизга бажарилди», - дея хабар берди етакчи муҳандис.

Фото: Flickr

Саидшо Охуновнинг маълумотларига кўра, объектда, ГЭС тўғонини қураётган Италияга қарашли «Салини Импрежило» компаниясидан ташқари, 70дан ортиқ субпудратчи-компаниялар ишламоқда.

«Ҳаммаси бўлиб, Роғун ГЭС қурилишига 20 мингдан ортиқ киши жалб қилинган ва қурилиш ишлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда», - дея қайд этиб ўтди муҳандис.

С.Охуновнинг сўзларига кўра, 2008 йилдан ҳозирги кунгача Роғун ГЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун қарийб 12 миллиард сомоний (1,2 миллиард доллар) сарфланган.

«ГЭС тўғонининг лойиҳавий баландлиги 335 метрни ташкил қилади, сув 305 метрга етади», - дея қўшимча қилди у.

Саидшо Охуновнинг маълум қилишича, давлат комиссияси объектни 2033 йилда, яъни ГЭС тўлиқ ишга тушганидан сўнг қабул қилиб олиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Роғун ГЭС биринчи агрегатининг ишга туширилишини кузатиб бориши хабар берилганди.

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 16 ноябрь куни Тожикистонга келади ва Роғун ГЭС биринчи агрегатининг ишга туширилишини шахсан кузатади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти