Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни қабул қилди. Бу ҳақда Туркманистон Давлат ахборот агентлиги сешанба куни хабар берди.
Агентлик Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан қандай масалалар муҳокама қилинганлигига аниқлик киритмаган.
Шунингдек, кеча Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг телефон орқали ўзаро мулоқоти бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев матбуот хизматининг маълумотларига кўра, суҳбатда давлат раҳбарлари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни олий даражада эришилган келишувлар доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Президентлар ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, ҳудудлараро ва гуманитар алмашувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026