Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nokia бир зарядда 21 кунгача ишловчи телефонини намойиш этди
HMD Global компанияси T9 жисмоний клавиатурали ва юқори автономликка эга янги Nokia 106 тугмали телефонини намойиш қилди. Gizmo China шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, телефон 800 мАс сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Бундай аккумулятор билан у суҳбат режимида - 15,7 соат ва кутиш режимида 21 кунгача ишлай олади. Қурилма MicroUSB кабели орқали заряд олади.
Дисплей диагонали 1,8 дюймни ташкил қилади, қурилма MTK 6261D процессорида ишлайди, хотира ҳажми 4+4 Гб, икки сим-картани қўллаш мумкин. Телефон 2 минггача контакт ва 500 хабарни сақлай олади.
Шунингдек унда Snake Xenzia ва Nokia телефонларига хос бўлган бошқа ўйинлар ўрнатилган.
Девайс тўрт хил рангда чиқади: оқ, қора, кулранг ва кўк. Nokia 106 телефонининг Россиядаги тавсия этилган нархи — 1590 рубль.
Мавзуга оид
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
16:23 / 15.11.2025
Онанинг телефондан кўп фойдаланиши болага қандай таъсир қилади?
10:41 / 14.11.2025
1,3 млн долларлик экспорт: Ўзбекистон телефонлари 5 та мамлакат бозорига чиқди
11:09 / 11.11.2025