Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг анъанавий матбуот анжумани санаси маълум бўлди
Россия президенти Владимир Путиннинг маҳаллий ва хорижий журналистлар учун катта матбуот анжумани 20 декабрь куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда РБК президент маъмуриятига яқин икки манбага асосан хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда Кремль айнан шу санани мўлжалламоқда, у асосий бўлиб турибди, дея айтиб ўтишган давлат раҳбари маъмуриятига яқин бўлган манбалар.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков РБК’нинг маълумотга изоҳ бериш ҳақидаги мурожаатига шундай деди: «Биз матбуот анжумани ҳақида ўз вақтида хабардор қиламиз».
Бу йил Россия президентининг ҳисоб бўйича 14-катта матбуот анжумани бўлиб ўтади. Россиялик ва хорижий журналистларнинг саволларига жавоб бериш бўйича анъанавий шакл Путин томонидан 2001 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда. Бош вазир бўлганида, у бундай матбуот анжуманларини ўтказмаган.
Президентнинг биринчи матбуот анжумани энг қисқа бўлган - 1 соат-у 35 дақиқа. Журналистлар билан мулоқот вақти бўйича унинг иккинчи муддати якунидаги матбуот анжумани рекордга айланган - 4 соат-у 40 дақиқа. Путин 106 саволга жавоб қайтарган.
Ўтган йили давлат раҳбарининг матбуот анжумани деярли 3 соат-у 50 дақиқа давом этди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026