Жаҳон | 09:49 / 15.11.2018
11024
1 дақиқада ўқилади

Трамп антифашистларни «катта муаммолар» ҳақида огоҳлантирди

Фото:OLIVIER DOULIERY/AFP/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, агар рақиблари «сафарбар бўлса», у ҳолда антифашистларда «катта муаммолар» пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда у The Daily Caller'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Трампнинг фикрига кўра, антифашистлар ўнг мухолифат «сафарбар бўлишидан» ташвишга тушишлари керак.

«Сабаби улар [ўнглар] буни қилишса [сафарбарлик], унда яна кучлироқ бўлишади. Анча кучлироқ. Шунингдек, улар зўравонликка [янада] киришиб кетади», - дейди Трамп.

Бу ҳолатда, президентнинг огоҳлантиришича, антифашистларда «катта муаммолар» юзага келиши мумкин. Шу билан бирга, Трампнинг таъкидлашича, ҳозир бу юз бермаяпти ҳамда бу «яхши нарса».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид