Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяга КХДР делегацияси ташриф буюрди
Шимолий Кореянинг Тинчлик бўйича Осиё-Тинч океани қўмитаси раиси ўринбосари Ри Чжон Хек бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга тинчлик ва фаровонлик масалалари бўйича халқаро форумда иштирок этиш учун етиб келди. Бу форум Сеул яқинида 16 ноябрда бўлиб ўтади.
Yonhap ахборот агентлигининг маълум қилишича, делегация таркибига Шимолий Кореянинг 5 нафар юқори мартабали мансабдор шахси кирган.
“Шимол ва Жануб муносабатларнинг бурилиш онларини бошдан кечираётган бу тарихий даврда Жанубий Корея ерига қадам ташлашдан хурсандман”, деб айтган Хек Инчхон аэропортида.
Форумда Жанубий ва Шимолий Корея расмий шахсларидан ташқари, Япониянинг собиқ бош вазири Юкио Хатояма ҳам чиқиш қилади.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026