14:45 / 16.11.2018
5580

Лукашенко Беларусь учун мутлақ энергетик хавфсизликни талаб қилди

Фото: БЕЛТА

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, мамлакатда 100 фоизлик энергетик мустақиллик ва хавфсизликка эришиш зарур. Бу ҳақда «БелТА» хабар бермоқда.

«Ҳукумат мамлакатда ёқилғи-энергетика мувозанати прогнозини шакллантириши керак. Шунингдек, мақсад белгиланди - 100 фоизлик энергетик мустақиллик ва хавфсизлик», - деди Лукашенко.

Бундан ташқари, у мамлакат энергетика тизимини миллий иқтисодиётнинг энг мураккаб ва сезиларли тармоқларидан бири, деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко КХШТ бош котиби лавозимига номзодлар ҳақида гапирганди.

Top