Жаҳон | 08:49 / 16.11.2018
15006
1 дақиқада ўқилади

УХХ собиқ раҳбари Украина ва Россия ўртасидаги уруш оқибатларини баҳолади

Фото: Телеканал 24

Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) собиқ раҳбари Игорь Смешконинг «112 Украина» телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Украина армияси россиялик ҳарбийлар эҳтимолий ҳужумига «бардош беролмайди».

Смешконинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Украина иқтисодиётда ёки ҳарбий саноатда «муваффақиятларини кўрсата олмайди».

«Ҳа, ҳозир Донецк ва Луганскда бизга қаршилик кўрсатаётган гуруҳларга нисбатан қатъий туришимиз мумкин», - деди УХХ собиқ раҳбари.

Бироқ, Смешконинг таъкидлашича, агар «назарий жиҳатдан» Россия Украинага ҳужум қилса, мамлакат армияси «бардош беролмайди».

Шунингдек, унинг билдиришича, Украина ҳарбий бюджетлари «шаффоф эмас» ҳамда катта миқдордаги сарф-харажатлар (ЯИМдан 5,3%) фонида пуллар айнан нимага кетаётгани номаълумдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид