Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлар палатасига раис сайланди
Адвокатлар палатасининг Конференциясида Тошкент шаҳар “BONA-FIDES” адвокатлик фирмаси адвокати Олим Қодирович Эрназаров Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.
О. Эрназаров турли йилларда Давлат сув қурилиш қўмитаси, “Ўзагроинформ” ишлаб чиқариш бирлашмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.
2004 йилдан бугунги кунга қадар адвокат сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Адвокатлар палатасининг Конференцияси палатанинг юқори органи бўлиб, беш йилда камида бир марта чақирилади.
Мавзуга оид
16:04 / 19.11.2023
Ўзбекистон Адвокатлар палатасига янги раис сайланди
14:55 / 02.11.2023
Адвокатларнинг сўз эркинлигини чекловчи лойиҳа кун тартибидан олиб ташланди
11:07 / 02.06.2020
Адвокатликка талабгорлар муаммолар ичида қолган. Палата уларни қандай ҳал этади?
23:39 / 12.11.2019