Жаҳон | 08:17 / 17.11.2018
13215
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Украина «Шимолий оқим - 2»га қарши бирлашди

Фото: EPA/JENS BUETTNER

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин билан учрашувда маълум қилишича, Киев ва Вашингтон «Шимолий оқим - 2» газ қувури лойиҳасини амалга оширишга қарши биргаликда иш олиб боради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Помпеонинг фикрига кўра, лойиҳа Украинанинг иқтисодий ва стратегик хавфсизлигини заифлаштирмоқда, шунингдек, унинг билдиришича, Россия газига боғлиқ бўлган Европа давлатлари суверенитетига таҳдид соляпти.

«Биз европалик дўстларимиз сиёсий-иқтисодий босим қурбонига айланишларини истамаймиз, Россия буни совет иттифоқи қуллигидан озод бўлгани учун Украинада синовдан ўтказди», - деди Помпео. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УХХ собиқ раҳбари Украина ва Россия ўртасидаги уруш оқибатларини баҳолаганди.

Мавзуга оид