АҚШ vs Хитой. Пенс савдо уруши қандай шартда тўхтатилишини айтди
АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар савдо соҳасида Хитойга қарши чеклов чораларидан воз кечишни режалаштираётгани йўқ. Қайд этилишича, бу Пекин ўз савдо сиёсатини ўзгартирмагунга қадар давом этади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
У Папуа-Янги Гвинея пойтахти Порт-Морсбида бўлиб ўтаётган APEC саммити давомида чиқиш қилиб, шундай баёнот берди.
«Хитой ўз йўналишини ўзгартирмагунга қадар, АҚШ ўз сиёсатини ўзгартирмайди», - деди Пенс.
Унинг маълум қилишича, Вашингтон Хитой билан савдо муносабатларида дисбалансни йўқотиш учун қатъий чоралар кўрди.
«Биз Хитой товарларига 250 миллиард долларлик ҳажмдаги божларни белгиладик ҳамда бу кўрсаткични яна қарийб икки баробарга оширишимиз мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди Пенc.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши нималарга олиб келиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024