Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания полицияси 650 килограмм кокаинни мусодара қилди
Фото: AP/Emilio Morenatti
Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўтказган операция давомида гиёҳвандлик воситалари савдосида гумонланган ўн бир киши қўлга олинди ва 650 кило кокаин мусодара қилинди, деб хабар берди полиция матбуот хизмати.
Операция Колумбия бош прокуратурасининг тергов гуруҳи ва АҚШ адлия вазирлигининг гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбир Колумбия ва АҚШ тергов органлари испаниялик ҳамкасбларига Колумбиядан Испанияга гиёҳвандлик воситалари жўнатилиши режалаштирилгани ҳақида хабар қилганидан сўнг бошланган.
Полиция ходимлари Галисияда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш учун омбор сифатида фойдаланилган уйни аниқлашга муваффақ бўлишди.
Мадридда беш, Галисияда олти киши қўлга олинди, 650 килограмм кокаин, 50 минг евро пул, турли ҳужжатлар ва тўртта автомобиль мусодара қилинган.
Мавзуга оид
18:55 / 03.02.2026
Испания ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
09:32 / 28.01.2026
Испания Россиянинг “соя флоти” танкерини қўлга олмади
21:16 / 24.01.2026