Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Қошиқчининг қотили кимлигини икки кун ичида маълум қилишини айтди
Фото: AP Photo/Pablo Martinez Monsivais
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ тез кунда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича "жуда батафсил ҳисобот"ни эълон қилишини билдирди.
Трамп ҳисоботда "бу ишни ким қилгани" [журналистни ким ўлдиргани] ҳақидаги маълумот бўлишини айтди.
"Даҳшатли воқеа – журналистнинг ўлдирилиши содир бўлди. Бизда икки кун ичида, эҳтимол, душанба ёки сешанба куни тўлиқ ҳисобот бўлади", деди АҚШ президенти ва ҳисобот сешанба куни бўлишига аниқлик киритди.
Қўшма Штатлар президенти шанба куни Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жина Хэспел билан суҳбатлашганини тасдиқлади. Трамп ОАВда МРБнинг хулосалари ҳақида чиқарилган хабарларни "дастлабки" хабарлар деб атади.
"Улар [МРБ] ҳозирча ҳеч нарсани аниқлашгани йўқ. Ҳали жуда эрта", - деди у.
Аввалроқ ОАВда Марказий разведка бошқармаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Жамол Қошиқчини ўлдириш ҳақида буйруқ берганини аниқлагани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026