Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг Facebook ходимларини «уруш шароити» ҳақида огоҳлантирди
Facebook асосчиси Марк Цукерберг компания топ-менежерларини «уруш шароитида» ишлаш кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Цукербергнинг фикрича, Facebook сармоядорлар ва қонун чиқарувчилар томонидан кучли босим остида қолган.
Таъкидланишича, компания раҳбари Facebook топ-менежерларига ижтимоий тармоқдаги хавфсизлик муаммолари бўйича тезроқ қарор қабул қилиш талабини қўйган.
Шу билан бирга, Цукерберг таъкидлашича, компаниянинг танқидга муносабатидан ҳафсаласи пир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Цукерберг Apple раҳбари билан уришиб қолгани, Facebook ходимларига айфонлардан фойдаланиш тақиқлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025