Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Саудия Арабистонининг 18 фуқаросига Шенген ҳудудига киришни тақиқлади
Германия саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши сабабли Саудия Арабистонининг 18 фуқаросига Шенген ҳудудига киришни тақиқлади, деб маълум қилди ГФР ТИВ вакили Кристофер Бургер.
"Ташқи ишлар вазири жиноят содир этилиши ва унинг ортида ким турганлиги билан боғлиқ суриштирув ишларида ҳалигача жавоблардан кўра саволлар кўплигини билдирди. Шунинг учун биз франциялик ва британиялик дўстларимиз билан маслаҳатлашдик ва Германия Саудия Арабистонининг мазкур жиноятга алоқадорлиги эҳтимоли бўлган 18 фуқаросига Шенген тизими орқали киришни тақиқлаши ҳақида қарор қабул қилдик", — деди Бургер.
Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган. Ушбу жиноят бўйича 18 киши қўлга олинган.