17:47 / 19.11.2018
12681

Навоийда ёнғин. Беш нафар ишчи касалхонага ётқизилди

Фото: CC0 / Pixabay

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида қурилиш ишларини олиб бораётган “Ғолиб Жавоҳир қурилиш монтаж” МЧЖга тегишли вагонда ёнғин содир бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин 03:35 да ўраб олиниб, 03:45 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида вагоннинг 24 кв.м. майдонида ички қисми ёниб зарар кўрган ҳамда вагонда маст ҳолда ухлаб ётган, шу корхонанинг 5 нафар ишчиси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ёнғин вагонда электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top